"Обод" ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди

Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган "Обод"нинг турли ёш тоифасидаги жамоалари кеча назорат учрашувлари ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

"Обод" ўринбосарлари Тошкент шаҳар чемпионати иштирокчиси "Наъмуна" билан куч синашган бўлса, асосий таркиб "Шўртан"га қарши майдонга чиқди. Ёшлар жамоаси рақибини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бош жамоа эса гарчи беллашувда ҳисобни очган бўлса-да, якунда мағлубиятга учради - 1:2.

Эслатиб ўтамиз, "Обод"нинг асосий жамоаси бугун биринчи лига вакили "НБУ-Осиё"га қарши майдонга чиқади. 

Ўртоқлик учрашувлари

"Обод" (ўринбосарлар) - "Наъмуна" 6:0

"Обод" - "Шўртан" 1:2

Бош ҳакам: Игорь Худайдотов.

Голлар: Темур Толипов - Шаҳзод Хурсанов, Элдор Бойматов (иккаласи ҳам пенальтидан).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!