Ads

Олий лиганинг 16-туридан ўрин олган "Обод" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Демченко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун биз рақибга ўйин борасида ютқазмадик. Шунчаки, ҳар иккала бўлимнинг охирида "концентрация"нинг йўқолиши голга ва бу якунда мағлубиятимизга олиб келди. Айниқса, биринчи голда қарши ҳужумга ўтиб кетишимиз керак эди, лекин хато қилдик ва бунинг учун гол билан жазоландик.

Бугунги мағлубиятга қайсидир маънода таркибнинг ёшлиги, футболчиларнинг тажрибасизлиги ҳам сабаб бўлди, аммо буни баҳона қилмоқчи эмасман. Ҳали ўз ўйинимизни топиб оламиз. Бунга ишонаман! Ўзбекистонга жиддий мақсадлар билан келганман. Гарчи иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун бизда 10 кунгина вақт бўлган бўлса-да, мураббий сифатида қийин вазиятдан чиқишга, ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан", - деб айтиб ўтди украиналик мутахассис.