ОЧЛ-2018. Бугун “Насаф” – “Ал Садд” учрашуви бўлади

 

Бугун Қарши шаҳри чемпионлар лигасининг яна бир учрашувига мезбонлик қилади. Муҳташам “Марказий” стадионида Ўзбекистон футбол ишқибозларининг севимли жамоасига айланиб бораётган “Насаф” Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилади.

ОЧЛ-2018. “С” гуруҳи, 3-тур

“Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал Садд” (Қатар)

05.03.2018. “Марказий” стадион. 18:30да

Бош ҳакам: Иида Жумпеи (Япония)     

Қанот ҳакамлари: Очи Шинжи (Япония), Караками Сатоши (Япония)

Тўртинчи ҳакам: Алибек Сапаев (Туркманистон)

Назоратчи: Ҳусайн Милажерди Аскари (Эрон)

Комиссар: Лее Санг Вон (Жанубий Корея)

“Насаф” бугун Осиё чемпионлар лигасидаги 21-учрашувида майдонга тушади. Бу сафар рақиб анча жиддий. “Ал Садд”ни ушбу гуруҳда ҳали ҳеч бир жамоа тўхтата олгани йўқ. Қаршиликлар бугун бундай шарафга эришишлари мумкин.

Бугун минглаб футбол ишқибозлари “Марказий” стадионга ташриф буюришади. Аслида воҳа футбол ишқибозлари мамлакатимиздаги энг бахтли футбол ишқибозларидан саналишади. Негаки, уларга миллий чемпионат учрашувлари билан бирга ОЧЛ ўйинларини ҳам томоша қилиш насиб этмоқда.

Бундай учрашувни стадионда туриб томоша қилишга нима етсин. Нафақат қизиқарли футболга гувоҳ бўлиш, балки стадиондаги муҳитда иштирок этиб, ҳаёт ташвишларидан бироз бўлсада фориғ бўлиб ҳордиқ чиқариш қандай яхши.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!