
ОЧЛ. Жепаровнинг жамоаси "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди
Бундан бироз олдин ОЧЛ 2-тури доирасида “D” гуруҳидан ўрин олган Эроннинг “Истиқлол” ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал Хилол” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.
Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров “Истиқлол” сафида ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.
2-турдан сўнг техронлик футболчилар ўз гуруҳларида 4 очко билан пешқадамлик қилишмоқда.
ОЧЛ. 2-тур
“Истиқлол” (Эрон) – “Ал Ҳилол” (Саудия Арабистони) 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: Абдуллоҳ Ал Ҳафит (46 автогол).
Фикрлар