ОЧЛ. "Локомотив"нинг эртанги ўйинига кириш бепул

Хабарингиз бор, эртага "Локомотив" ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 4-тури доирасида Қатарнинг "Ал Дуҳаил" жамоасига қарши баҳс юритади.

"Локомотив" ПФК мазкур учрашувни юқори савияда ўтказиш учун жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ўйин куни стадион ҳудудида клуб расмий дўкони фаолият кўрсатади. Қолаверса, футбол ишқибозлари "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" учрашувига бепул тарзда кириш имконига эга бўлишади. Чипталар стадион кассаларида бепул тарзда тақдим этилади.

Таъкидлаб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" баҳси эртага соат 17: 00да "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!