
ОЧЛ. “Зоб Аҳан” “Ал Ваҳда”ни мағлуб этди
Бугун ОЧЛда 3-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳозиргина “Локомотив” жойлашган “Б” гуруҳидан ўрин олган дастлабки ўйин – Эроннинг “Зоб Аҳан” ҳамда БААнинг “Ал Ваҳда” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.
Мазкур ўйинда Амир Галенои бошқарувидаги форслар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келишди.
Мазкур ғалабадан сўнг “Зоб Аҳан” жамғарган очколар сони 6 тага етди ва жамоа 2-ўринда қолди.
“Ал Ваҳда” эса 3 ўйинда бирорта очко жамғара олмади ва Лауренциу Регекампф жамоаси гуруҳда сўнгги ўринни банд этиб туришибди.
ОЧЛ. 3-тур
“Зоб Аҳан” (Эрон) – “Ал Ваҳда” (БАА) 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: Муртазо Табризи (34, 73).
Комментарии