Одил Аҳмедов: Андижонлик мухлислар жамоасини биринчи лигада кўришга лойиқ эмас
Ads

Наманган қилган сафаримиз асосан Одил Аҳмедов билан боғлиқ эди ва у билан бафуржа суҳбатлашдик. Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи «Андижон» клуби ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:

- «Андижон» жамоасининг мухлисларини ҳурмат қиламан. Умуман олганда, Андижон, Наманган ва Фарғона ишқибозларини бирдек қадрлайман ва улар Ўзбекистонда ягона. Гарчи олдинги пайтларда водийда ўтказган ўйинларимизда ҳамма бизга қарши бўлса ҳам роҳатланиб тўп тепардим.

«Андижон» клуби шубҳасиз олий лигага муносиб. Унинг мухлислари ўз жамоасини биринчи лигада кўришга ҳақли эмас. Албатта, андижонлик ишқибозлар ва жамоа олий лигада иштирок этишга тўла муносиб. Мен уларга фақат омад тилайман, андижонликларга менинг саломимни етказиб қўйинг, - дейди, Одил Аҳмедов.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ