Одил Аҳмедов: Беш йилдан сўнг хитойлик футболчилар ўз кучини кўрсатишади
Ads

Айни дамда “Шанхай СИПГ” жамоасида тўп сураётган ҳамюртимиз Одил Аҳмедов Хитойда маҳаллий футболчилар ўртасида жиддий рақобат борлиги ва яқин келажакда бу ўз мевасини бериши ҳақида айтиб ўтди.

“Асосий таркибдаги 6та ўрин учун хитойликлар ўзаро жуда кучли рақобат вужудга келтиришган. Чунки, уларнинг барчаси футбол ўйнашни исташади. Шундан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, яна беш йилдан сўнг хитойлик футболчилар кескин ўсишга эришадилар. Бундан ташқари улар билан дунё футболининг энг номдор вакиллари бирга фаолият олиб боришмоқда ва табиийки улардан керакли барча нарсаларни ўрганиш мумкин.

Ишонасизми, бизда ҳаммадан кўп маслаҳатни Халк ёки Оскар эмас, билки Рикарду Карвалью беради. Португалиялик футболчи ҳақиқий етакчи. Масалан “Анжи”да тўп суриб юрган пайтларимда бу вазифани Это’О бажарарди”, - дейди Одил Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз бундан аввалроқ Хитой клуби билан шартномаси якунлангач, фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида айтиб ўтган эди.