Одил Аҳмедов: Бу ҳақиқатдан ҳам катта йўқотиш
Ads

Хабарингиз бор, шу кунларда БААда футбол бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги иштирокини эртага Уммон терма жамоасига қарши бошлайди. Бугун учрашув олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ва терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов иштирок этди. Терма жамоамиз сардори журналистнинг рақибнинг асосий дарвозабони Ал Хабсининг йўқлиги Ўзбекистонга ёрдам берадими? деган саволига қуйидагича жавоб берди.

- Бу ҳақиқатдан ҳам катта йўқотиш. Мен унинг нималарга қодир эканлигини жуда яхши биламан. Ушбу йўқотиш бизга ёрдам берадиган бўлса, мен бундан хурсанд бўламан, - деди Аҳмедов.