Одил Аҳмедов Намангандаги боғчаларда болажонларга қувонч улашди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда ўзи туғилиб ўсган Наманган вилоятидаги №29 ва №9 боғчаларга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ЎФА томонидан кўплаб тадбирлар режа қилинди. Аҳмедовни Хитойдаги кичик танаффусдан фойдаланиб ўз Ватанида бўлишидан унумли фойдаланган ҳолда болалар учун қувончли бўлган тадбирни ташкил этдик.

"Бола бошидан деб бежизга айтишмайди. Ҳозир боғчага келиб ёшлигимни эсладим. Болаларнинг қувончини кўриб беихтиёр қувонасан киши. Спортга уларни ёшлигидан қизиқтиришимиз керак деб ўйлайман. Ўйлашимча бу болажонлардан келажакда албатта яхши футболчилар чиқади ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп тепиш бахтига сазовор бўладилар", - дейди Одил Аҳмедов.

Аҳмедов яна 3 кун давомида Ўзбекистонда бўлади ва Кубок ўйинини ўтказиш учун Хитойга учиб кетади. Ундан аввал Тошкентда ҳам болалар кунига бағишлаб ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!