Одил Аҳмедовнинг жамоасига янги мураббий келди
Ads

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига янги бош мураббий тайинланди. Бундан бир неча ҳафта илгари жамоадан кетган Андре Виллаш-Боашнинг ўрнини португалиялик Витор Перейра эгаллади. Бу ҳақда АFP хабар бермоқда.

Қайд этиш жоиз, Виллаш-Боаш жамоа билан шартномани узайтирмаслигини маълум қилган ва футболдан бироз тин олишни исташини маълум қилган эди.

Маълумот учун, Перейранинг бундан олдинги жамоаси “Мюнхен-1860” клуби бўлади. Бунга қадар эса у “Порту”, “Фенербахче”, “Олимпиакос” каби бир нечта жамоаларда фаолият олиб борган.