Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши
Ads

Россиянинг "Краснодар" клуби собиқ ҳимоячиси Андреас Гранквист "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Берилган маълумотларга қараганда МЮ 33 ёшли швециялик футболчини қишки трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Айтиш лозимки, Гранквист айни дамда "Хельсингборг" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гранквист ва ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўз вақтида “Краснодар” сафида бирга тўп суришган.