Одил Аҳмедовнинг устози Андре Виллаш-Боаш "Шанхай СИПГ"ни тарк этади

Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш жамоани тарк этмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, португалиялик мутахассис жамоа билан шартномасини узайтиришни истамаган. "Челси", "Порту" ва "Зенит" 40 ёшли мураббий танаффус қилишни истамоқда. Шунинг учун хитойликларнинг янги таклифини рад этди.

Маълумот ўрнида, “Шанхай СИПГ” чемпионатда кумуш медал, Хитой кубоги иналчиси ва ОЧЛ ярим финалида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!