Одил Қозоғистонда барча рақибларини енгди
Ads
 

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида бокс бўйича ташкил этилган анъанавий турнирда ҳамюртимиз Одил Аслонов олтин медалга сазовор бўлди.

75 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз қозоғистонлик Абай Тўлаш, қирғизистонлик Илёс Аҳматалиевни катта устунлик билан енгиб, финалга чиқди.

Одил олтин медаль учун ўтган ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Амандик Манашевни мағлубиятга учратди.

Мусобақада қатнашган боксчиларимиздан Фозил Абдумуродов бронза медалга эга чиқди.

SPORTS.uz