ЎФА вакили Қирғизистондаги семинарда иштирок этди
Ads
Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакили иштирок этган ушбу семинар футбол ассоциацияларининг молиявий бошқарув тизимидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш чора-тадбирларига бағишланди.

Ушбу семинарда Ўзбекистон, мезбон Қирғизистон, Эрон, Ироқ, Тожикистон ва Туркманистон футбол ассоциацияларининг вакиллари иштирок этишди. Иштирокчиларга федерацияларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун олиб бориладиган ишлар, жаҳон ва Европанинг футболи ривожланган мамлакатларининг тажрибалари ҳақида маълумотлар берилиб, ҳар бир иштирокчи давлат футбол ассоциацияларининг иш принципларига тўхталиб ўтилди. Улар томонидан олиб борилаётган  чора-тадбирлар таҳлил қилиниб, келгуси режалар борасида келишиб олинди.