ЎФАда Тоҳир Кападзени нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди

 

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Фарғона футболи ривожига узоқ йиллар давомида катта ҳисса қўшиб келган, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти лавозимида фаолият юритиб келаётган Тоҳир Кападзени нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.

ЎФА раҳбарияти Тоҳир Вейсалович Кападзега футбол соҳасидаги узоқ йиллик самарали фаолияти ва фидоий меҳнати учун миннатдорчилик билдириб, ташаккурнома тақдим этди.

Шунингдек, миллий анъаналаримизга мувофиқ Тоҳир Кападзега зарбоф тўн кийдирилди. Бундан ташқари Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан эсдалик совғалари топширилди.

Ўз ўрнида Тоҳир Кападзе кўрсатилган эътибор учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирар экан, энд давр ёшларники эканини, ёш мутахассисларга футбол ривожи амалга ошираётган чора-тадбирлари давомида маслаҳатгўй бўлишга тайёрлигини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!