ОФК кубоги. Алишер Азизов “Дордой”нинг “Олтин Асир”га қарши ўйинида асосий таркибга киритилди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Осиё қитъасида нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи – ОФК кубогида 5-тур ўйинлари давом эттирилади.

Ҳамюртимиз Алишер Азизов фаолият юритаётган “Дордой” жамоаси бугун ўз майдонида “Олтин Асир” клубини қабул қилади. ОФК расмий твиттери берган хабарга кўра ҳамюртимиз учрашувнинг бошланғич таркибига киритилган. Яна бир ҳамюртимиз Абдулатиф Абдуқодиров  эса биздаги маълумотларга кўра бугунги ўйинда заҳирада қолдирилган. 

18.00 “Дордой” – “Олтин Асир”

“Дордой”: Кашуба, Шератов, Власичев, Шамшиев, Бекқайрат, Аджиниёзов, Сидиқов, Бактаи, Азизов, Откеев, Потапов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!