ОФК Кубогини кўзлаётган ўзбекистонлик футболчи

Тожикистоннинг биринчи рақамли жамоаси ҳисобланган Душанбенинг «Истиқлол» клубини барчамиз яхши биламиз. Ҳозирда ушбу жамоани мухлисларимизга яхши таниш бўлган Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. Эътиборлиси, «Истиқлол» сафида ҳамюртимиз Жалил Кимсанов ҳам фаолият олиб бораётганлигини айтиб ўтиш жоиз. «Қўқон-1912» ҳамда «Нефтчи» жамоаларида тўп сурган ҳимоячи илк бор легионер мақоми остида тўп сурадиган бўлди. У ҳаттоки «Истиқлол» таркибида расмий учрашувда гол ҳам уришга улгурди. Ёдингизда бўлса, Осиё Чемпионлар лигасининг дастлабки саралаш босқичига «Истиқлол» Олмалиқда ОКМК билан беллашиб 2:4 ҳисобида ютқазганди. Тожикистонликларнинг голларидан бирига эса Кимсанов муаллифлик қилганди. Куни кеча «Истиқлол»даги ҳамюртимиз билан боғланиб, бир қатор саволларимизга жавоблар олдик.

- Жалил, аввало сизнинг «Истиқлол» клубига кўчиб ўтишингиз қандай юз бергани ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Биласизми, менинг «Истиқлол» жамоасига қўшилишимга «Қўқон-1912»да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келаётган Андрей Бакланов сабабчи бўлди. «Қўқон-1912» жамоаси билан Тошкентдаги йиғинда қатнашиб турган пайтимда Бакланов менга «Истиқлол» жамоасига ҳимоячи керак экан, сен у ерга боришга розимисан деб сўради. Мен учун эса бу қизиқарли вариантга ўхшагани учун ҳа, боравераман дедим. Шундай қилиб, йўлга чиқдим. Албатта, «Истиқлол»да мени жуда илиқ кутиб олишди. Жамоа ҳам менга ёқди. Бу ерга келгач, беш кун ичида клуб билан бир йиллик шартнома туздим.

- Умуман олганда, «Истиқлол»да яратилган шароитлар ва футбол муҳити қандай экан?

- Ҳаммаси яхши, шароитларга келсак, бу ерда барча нарса ўз ўрнида. Фақат биргина муаммо бор. Яъни, «Истиқлол»нинг майдони табиий эмас, улар ўз уй учрашувларини сунъий қопламали майдонда ўтказишар экан.

- Бундай сунъий майдонда ўйнашга қийналмаяпсизми? Ҳар ҳолда сиз табиий майдонларда ўйнагансиз…

- Албатта, бундай майдонда тўп суриш ҳар қандай футболчи учун қийин бўлса керак. Шу боисдан менда ҳам бу борада бироз қийинчиликлар бўлиб турибди. Аслида эса футболни табиий майдонларда ўйнаган яхши. Ана шунда жароҳатлар ҳам камроқ кўзга ташланади. Лекин клубда футболчи учун барча шароитлар яратиб берилган.

- Сиз «Истиқлол»даги дебют ўйинингизни Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффида ОКМКга қарши ўтказдингиз. Сиз гол урган учрашувда эса «Истиқлол» мағлубиятга учради. Ўша ўйинда жамоангизга нима етишмади? Бу мағлубият «Истиқлол»га руҳий таъсир кўрсатмадими? Умуман, илк бор ўзбек клубига қарши ўйнаш сизга қандай туюлди?

- Тўғри, биринчи маротаба ўзбек жамоасига қарши ўйнадим. Ўша беллашувдан олдин менда кичик жароҳат ҳам бор эди. Лекин жамоам учун бор кучим билан ўйнашга ҳаракат қилдим. Ўша баҳсда бизга озгина жисмоний ҳолатимиз панд берди деб ўйлайман. Мазкур ўйиндан сўнг эътиборни кўпроқ жисмоний ҳолатимизни яхшилашга қаратганмиз. Қолаверса, мағлубиятга бизга салбий таъсир қилмади. Аксинча, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаяпмиз.

- Энди «Истиқлол» бор эътиборини ОФК Кубоги мусобақасига қаратса керак-а?

- Худди шундай. «Истиқлол»нинг асосий мақсади ОФК Кубогида чемпион бўлиш. Клуб раҳбарияти томонидан ҳам шу вазифа аниқ қилиб белгилаб берилган. Биринчи ўйинимизни 3 апрель куни ўз майдонимизда ўтказамиз. Мен ҳам бу ерга ОФК Кубогини ютиш учун келганман.

- «Истиқлол» ОФК Кубогида яхши натижалар кўрсатмоқда ва финалгача етиб келмоқда. Аммо ҳали чемпион бўлиш насиб қилгани йўқ. Бу борада жамоангизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Насиб қилса, мен ОФК Кубогида биринчи марта ўйнайман. Жамоамизни сизлар ҳам кўрдинглар, ёмон эмас. Шуни бемалол айтишим мумкинки, «Истиқлол» ОФК Кубогида ғолиб чиқиш учун жиддий тайёргарлик кўряпти. Худо хоҳласа, бу борада уринишларимиз яхши бўлади деган умиддаман.

- Бош мураббий Ҳаким Фузайлов билан илк бор ишлаяпсиз. У ўзбек клубларини ҳам бошқарган. Фузайлов ҳақида фикрингиз кандай? Уни услубига мослашишингиз қийин бўлмаяптими?

- Бош мураббий ҳақида фақат яхши гапларни айтишим мумкин. Агар у яхши мураббий бўлмаганида шунча клубларда бош мураббий бўлиб ишламаган бўларди. Унинг услубига келсак, қандай схемада ўйнамоқчи бўлса, машғулотларда шунга қараб тайёрлаб боради. Фузайловнинг тактикаларига мослашишда менда ортиқча муаммолар кўзга ташлангани йўқ.

- Агар «Истиқлол» Ўзбекистон чемпионатида қатнашганида қайси ўрин учун курашган бўларди деб ўйлайсиз?

- Менимча, ўртамиёна жамоа бўларди, яна билмадим.

- Ўтган йили «Қўқон-1912» ва «Нефтчи» клубларида ўйнадингиз, аммо фаолиятингизни ёрқин кечди дейиш қийин. Шундай экан, ўзингиз бу борада нима деган бўлардингиз?

- Ҳа, ортда қолган йил мен учун жуда омадсиз ва оғир кечди. Жарроҳлик столига ҳам ётишга мажбур бўлдим. Лекин «Нефтчи» жамоасида тўп сурганимдан хурсандман. Аммо «Нефтчи» Суперлигадан тушиб кетадиган жамоа эмасди. Айрим сабабларга кўра вазият шундай бўлиб қолди ва бундан мухлислар ранжигани ҳам рост. Бироқ «Нефтчи» тез орада Суперлигага қайтиб, ўз мавқеини тиклашига ишонаман.

- Жалил, сизни Тожикистон футболи ёки «Истиқлол»да ажаблантирган нарса нима бўлди?

- Ҳа, мени ажаблантирган нарса бўлди. Тожикистон олий лигасида қатнашадиган жамоалар жуда кам экан. Очиғи, иштирокчилар ниҳоятда камлигини энди билдим. Яъни, мамлакат чемпионатида бор йўғи 8 та жамоа иштирок этаркан холос.

- Энди сиз легионер ўйинчисиз. Бунинг масьулияти қандай экан ва мураббий сиздан нимани талаб қиляпти?

- Ҳа, тўғри бошқаларга қараганда кўпроқ меҳнат қилиш ва ишга эътиборлироқ бўлиш талаб қилинади. Худо хоҳласа, мураббийни уялтириб қўймасликка ҳаракат қиламан ва «Истиқлол»га кўпроқ фойдам тегиши учун ишлайман.Тожикистоннинг биринчи рақамли жамоаси ҳисобланган Душанбенинг «Истиқлол» клубини барчамиз яхши биламиз. Ҳозирда ушбу жамоани мухлисларимизга яхши таниш бўлган Ҳаким Фузайлов бошқармоқда. Эътиборлиси, «Истиқлол» сафида ҳамюртимиз Жалил Кимсанов ҳам фаолият олиб бораётганлигини айтиб ўтиш жоиз. «Қўқон-1912» ҳамда «Нефтчи» жамоаларида тўп сурган ҳимоячи илк бор легионер мақоми остида тўп сурадиган бўлди. У ҳаттоки «Истиқлол» таркибида расмий учрашувда гол ҳам уришга улгурди. Ёдингизда бўлса, Осиё Чемпионлар лигасининг дастлабки саралаш босқичига «Истиқлол» Олмалиқда ОКМК билан беллашиб 2:4 ҳисобида ютқазганди. Тожикистонликларнинг голларидан бирига эса Кимсанов муаллифлик қилганди. Куни кеча «Истиқлол»даги ҳамюртимиз билан боғланиб, бир қатор саволларимизга жавоблар олдик.

- Жалил, аввало сизнинг «Истиқлол» клубига кўчиб ўтишингиз қандай юз бергани ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Биласизми, менинг «Истиқлол» жамоасига қўшилишимга «Қўқон-1912»да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келаётган Андрей Бакланов сабабчи бўлди. «Қўқон-1912» жамоаси билан Тошкентдаги йиғинда қатнашиб турган пайтимда Бакланов менга «Истиқлол» жамоасига ҳимоячи керак экан, сен у ерга боришга розимисан деб сўради. Мен учун эса бу қизиқарли вариантга ўхшагани учун ҳа, боравераман дедим. Шундай қилиб, йўлга чиқдим. Албатта, «Истиқлол»да мени жуда илиқ кутиб олишди. Жамоа ҳам менга ёқди. Бу ерга келгач, беш кун ичида клуб билан бир йиллик шартнома туздим.

- Умуман олганда, «Истиқлол»да яратилган шароитлар ва футбол муҳити қандай экан?

- Ҳаммаси яхши, шароитларга келсак, бу ерда барча нарса ўз ўрнида. Фақат биргина муаммо бор. Яъни, «Истиқлол»нинг майдони табиий эмас, улар ўз уй учрашувларини сунъий қопламали майдонда ўтказишар экан.

- Бундай сунъий майдонда ўйнашга қийналмаяпсизми? Ҳар ҳолда сиз табиий майдонларда ўйнагансиз…

- Албатта, бундай майдонда тўп суриш ҳар қандай футболчи учун қийин бўлса керак. Шу боисдан менда ҳам бу борада бироз қийинчиликлар бўлиб турибди. Аслида эса футболни табиий майдонларда ўйнаган яхши. Ана шунда жароҳатлар ҳам камроқ кўзга ташланади. Лекин клубда футболчи учун барча шароитлар яратиб берилган.

- Сиз «Истиқлол»даги дебют ўйинингизни Осиё Чемпионлар лигаси плей-оффида ОКМКга қарши ўтказдингиз. Сиз гол урган учрашувда эса «Истиқлол» мағлубиятга учради. Ўша ўйинда жамоангизга нима етишмади? Бу мағлубият «Истиқлол»га руҳий таъсир кўрсатмадими? Умуман, илк бор ўзбек клубига қарши ўйнаш сизга қандай туюлди?

- Тўғри, биринчи маротаба ўзбек жамоасига қарши ўйнадим. Ўша беллашувдан олдин менда кичик жароҳат ҳам бор эди. Лекин жамоам учун бор кучим билан ўйнашга ҳаракат қилдим. Ўша баҳсда бизга озгина жисмоний ҳолатимиз панд берди деб ўйлайман. Мазкур ўйиндан сўнг эътиборни кўпроқ жисмоний ҳолатимизни яхшилашга қаратганмиз. Қолаверса, мағлубиятга бизга салбий таъсир қилмади. Аксинча, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаяпмиз.

- Энди «Истиқлол» бор эътиборини ОФК Кубоги мусобақасига қаратса керак-а?

- Худди шундай. «Истиқлол»нинг асосий мақсади ОФК Кубогида чемпион бўлиш. Клуб раҳбарияти томонидан ҳам шу вазифа аниқ қилиб белгилаб берилган. Биринчи ўйинимизни 3 апрель куни ўз майдонимизда ўтказамиз. Мен ҳам бу ерга ОФК Кубогини ютиш учун келганман.

- «Истиқлол» ОФК Кубогида яхши натижалар кўрсатмоқда ва финалгача етиб келмоқда. Аммо ҳали чемпион бўлиш насиб қилгани йўқ. Бу борада жамоангизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Насиб қилса, мен ОФК Кубогида биринчи марта ўйнайман. Жамоамизни сизлар ҳам кўрдинглар, ёмон эмас. Шуни бемалол айтишим мумкинки, «Истиқлол» ОФК Кубогида ғолиб чиқиш учун жиддий тайёргарлик кўряпти. Худо хоҳласа, бу борада уринишларимиз яхши бўлади деган умиддаман.

- Бош мураббий Ҳаким Фузайлов билан илк бор ишлаяпсиз. У ўзбек клубларини ҳам бошқарган. Фузайлов ҳақида фикрингиз кандай? Уни услубига мослашишингиз қийин бўлмаяптими?

- Бош мураббий ҳақида фақат яхши гапларни айтишим мумкин. Агар у яхши мураббий бўлмаганида шунча клубларда бош мураббий бўлиб ишламаган бўларди. Унинг услубига келсак, қандай схемада ўйнамоқчи бўлса, машғулотларда шунга қараб тайёрлаб боради. Фузайловнинг тактикаларига мослашишда менда ортиқча муаммолар кўзга ташлангани йўқ.

- Агар «Истиқлол» Ўзбекистон чемпионатида қатнашганида қайси ўрин учун курашган бўларди деб ўйлайсиз?

- Менимча, ўртамиёна жамоа бўларди, яна билмадим.

- Ўтган йили «Қўқон-1912» ва «Нефтчи» клубларида ўйнадингиз, аммо фаолиятингизни ёрқин кечди дейиш қийин. Шундай экан, ўзингиз бу борада нима деган бўлардингиз?

- Ҳа, ортда қолган йил мен учун жуда омадсиз ва оғир кечди. Жарроҳлик столига ҳам ётишга мажбур бўлдим. Лекин «Нефтчи» жамоасида тўп сурганимдан хурсандман. Аммо «Нефтчи» Суперлигадан тушиб кетадиган жамоа эмасди. Айрим сабабларга кўра вазият шундай бўлиб қолди ва бундан мухлислар ранжигани ҳам рост. Бироқ «Нефтчи» тез орада Суперлигага қайтиб, ўз мавқеини тиклашига ишонаман.

- Жалил, сизни Тожикистон футболи ёки «Истиқлол»да ажаблантирган нарса нима бўлди?

- Ҳа, мени ажаблантирган нарса бўлди. Тожикистон олий лигасида қатнашадиган жамоалар жуда кам экан. Очиғи, иштирокчилар ниҳоятда камлигини энди билдим. Яъни, мамлакат чемпионатида бор йўғи 8 та жамоа иштирок этаркан холос.

- Энди сиз легионер ўйинчисиз. Бунинг масьулияти қандай экан ва мураббий сиздан нимани талаб қиляпти?

- Ҳа, тўғри бошқаларга қараганда кўпроқ меҳнат қилиш ва ишга эътиборлироқ бўлиш талаб қилинади. Худо хоҳласа, мураббийни уялтириб қўймасликка ҳаракат қиламан ва «Истиқлол»га кўпроқ фойдам тегиши учун ишлайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!