ОФК маслаҳатчиси Навоийга ташриф буюрди


Хабарингиз бор, бир неча кунлардан буён қитъамизнинг бош футбол ташкилоти ОФК ва ЎФФ мутахасислари Олий лигада иштирок этаётган жамоаларнинг стадионларида бўлиб, у ерда яратилган инфратузилма ва шароитлар билан яқиндан танишиб чиқишмоқда.

Кеча Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ва ЎФФ маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Навоий шаҳрига ташриф буюрди, дея клуб матбуот хизмати хабвр бермоқда.

Меҳмонлар “Қизилқум” жамоасининг уй учрашувлари ўтказиладиган Ёшлар спорт мажмуасида бўлишди. Ташриф давомида меҳмонлар стадионда футболчилар, мухлислар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Эльнур Мамедов футбол майдони чимини кузата туриб, уннинг ҳолатига юқори баҳо берди. Ўзининг бу борадаги тажрибалари билан ўртоқлашди.

Шундан сўнг клубнинг маркетинг, матбуот хизмати ва бошқа бўлим ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Самимий ва дўстона руҳда ўтган суҳбат чоғида, ОФК ва ЎФФ вакиллари келгусида клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш борасида керакли маслаҳат ва тавсияларини беришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!