ОФК вакили Фарғонада ҳам меҳмон бўлди
Ads

 

19 октябрь куни тушдан сўнг Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ҳамда ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Фарғона шаҳрига ҳам ташриф буюришди.

Меҳмонларни "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" ПФК, Фарғона вилояти Футбол федерацияси ҳамда "Истиқлол" Марказий стадиони раҳбарияти биргаликда қарши олишди.

Дастлаб меҳмонлар "Истиқлол" стадионининг яшил майдонига тушиб келишди. ОФК вакили Эльнур Мамедов стадионнинг чимини кўздан кечирди. Шундан сўнг замонавий "Истиқлол" аренасининг барча шарт-шароитлари кўриб чиқилди. Жамоалар ечиниш хоналари, душ, тиббий марказлар, спорт заллари, мартабали меҳмонлар учун ажратилган махсус жойлар шунингдек медиа марказдаги шароитлар билан танишиб чиқилди. Умуман олганда, Эльнур Мамедовга Фарғонанинг бош аренаси жуда ҳам манзур бўлди. Бундай стадионларда футбол учрашувларини ўтказиш барча учун қулай эканлиги таъкидланди.

Ташриф сўнггига келиб, "Нефтчи" клуби рахбарлари, матбуот ва маркетинг бўлими ҳамда стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкилланди. Унда Эльнур Мамедов клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш борасида керакли маслаҳат ва тавсияларини берди. Шу куннинг ўзида меҳмонларинг Фарғона шаҳрига ташрифи якунланди.