Оғир атлетика: Суннатилла Ўсаров 6-ўринни эгаллади
Ads

Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган оғир атлектика бўйича -85 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Ушбу баҳсларда ҳамюртимиз Суннатилла Ўсаров ҳам иштирок этди. Даст кўтаришда 158, силтаб кўтаришда 182 кг, умумий 340 кг тошни ўзига бўйсундирган спортчимиз якунда 6-ўрин билан чекланди.

Хусусан, олтин медаль 361 кг тошни кўтарган ироқлик Сафаа Алжумайлига насиб этган бўлса, кумуш медаль 360 кглик натижа қайд этган Жанубий кореялик Йон Хак Жангга насиб этди. Шунингдек, кучли учликни Шимолий кореялик Мёнг Сонг Жонг 348 кг тошни ўзига бўйсундирган ҳолда, якунлаб берди.