Оғир атлетикачиларимиз ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан ёруғ юз билан қайтиб келди (фото)
Ads

Жорий йилнинг 24-29 июль кунлари Непал пойтахти Катманду шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Осиё чемпионатида мамлакатимиз шарафини 15 нафар атлетимиз ҳимоя қилди.

Бугун пешиндан сўнг, оғир атлетикачиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимидан олинган фоторепортажимиз шу ҳақда ҳикоя қилади: