Оғир нокаут боксчини ҳаётдан олиб кетди
Ads

Сальвадорлик боксчи Франциско Руис ҳамюрти Рикардо Кортес билан бўлган жангда нокаутдан сўнг ҳаётдан кўз юди.

Жанг 18 ноябрь куни WBO ҳомийлиги остида кечган. Саккизинчи раундга келиб, Кортес рақибини рингга қулатди. Бу вазиятда Руис бошидан оғир зарба олган, шундан сўнг у хотирасини йўқотган ва зудлик билан госпиталга етказилган.

Бир неча кун давомида докторлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди, бироқ Руис 24 ёшда вафот этди.

Франциско профессиональ рингга илк марта 2017 йилнинг апрелида кўтарилган. Бу жанг унинг фаолиятидаги тўртинчи эди. Спортчининг дафн қилиш учун ҳаражатларини WBO ўз бўйнига олган.