Олег Корнеенко: “Қўқон-1912” ўз майдонида кучли ўйин кўрсатади
Ads

“Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Олмалиқ” жамоаси катта мураббийи Олег Корнеенко иштирок этди. Бу ҳақда "Қўқон-1912" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Барчани мавсум якуни билан табриклайман. Сўнгги учрашув бўлгани боис баҳс жанговор руҳда ўтди. Ҳар икки клуб ҳужумкор ўйин намойиш этишди.

“Қўқон-1912” ўз майдонида кучли ўйин кўрсатишини кутгандик. Амалда ҳам шундай бўлди. Бугунги ўйинда ғалаба қозониш учун боримизни бердик. Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Футболчиларга бугунги учрашувда борини бериб ўйнаганликлари учун раҳмат айтмоқчиман, - дейди Олег Корнеенко.