Олег Тюлькин: Бугун ҳам “Бунёдкор”га қарши тўп тепган тактикада ўйнаган эдик, аммо...

 

“Динамо” – “Металлург” учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Олег Тюлькин учрашув борасида тўхталди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Афсуски, бугун “Металлург” хатоларимизни аямади. Учрашув давомида рақиб биздан анча яхши ҳаракат қилди ва имкониятларидан унумли фойдаланди. Ҳақли ғалаба билан уларни табриклайман. Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Учрашув жуда асабий кечгани ҳам футболчиларга таъсир қилди. Бугун биз майдонда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Мухлисларимиздан узр сўрайман. Йигитларимизда негадир босим кучли бўлди. Бугун ҳам “Бунёдкор”га қарши тўп тепган тактикада ўйнаган эдик, аммо тезкор голдан кейин режаларимиз ўзгарди. Хатоларимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Кейинги учрашувлар учун эртаданоқ енг шимариб тайёргарлик кўрамиз. “Динамо” ҳали ўз сўзини айтади, - дейди Олег Тюлькин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!