Олег Зотеев:

"Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Баҳснинг тезлиги анчагина катта бўлди. Ўйин сифатли ва яхши бўлганини ҳакам карточка бермаганидан ҳам билса бўлади.

Миллий термада Виталий Денисов билан рақобат кўрсатиши борасидаги саволга футболчи шундай жавоб қайтарди: "Таркибни мен танламайман. Буни мураббий ҳал қилади. Менинг вазифам ўйинда ўйнаш ва миллий термага лойиқ эканлигимни кўрсатиш", - деди Зотеев.