Олим Арифов: Ўзига ҳос либос яратиш учун 3 ой керак бўлади
Ads

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосариОлим Арифов "Jako" томонидан тайёрланган либослар ва шартнома борасида йиғилганларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Бу сўнгги йиллардаги энг яхши таклифлардан бири бўлди. Биз бир қанча таклифларни кўриб чиқдик ва биз учун энг маъқулини – «Яко»ни танладик.

Шартнома 3 йилга мўлжалланган. Ушбу ҳамкорлик муваффақиятли кечса, келишув яна узайтирилиши ҳам мумкин.

“Joma” билан ҳамкорликда ҳеч бир либос бепул бўлмаган. Бу команиянинг либосларини ёмон демоқчи эмасман, шунчаки таклифлар орасида энг яхшисини танладик.

Ўзига ҳос либосни ишлаб чиқиш учун энг камида 3 ой керак бўлади ва келгуси мусобақаларда миллийлигимиз акс этган маҳсус либослардан фойдаланамиз.

Осиё кубогида яхши иштирок этсак, биз учун бир қатор бонуслар тақдим этилади. Шунингдек, ЖЧ саралашидан муваффақиятли ўтсак, ўз талабларимизни қўйган ҳолда шартномаларга ёндашамиз", - деди Арифов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
27/12/2018 19:49
Узига хос либосмиш...