Олимжон Набиев мусобақани ғалаба билан бошлади

Халқаро теннис федерацияси томонидан Қирғизистонда ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган турнирда ёш теннисчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида умидли теннисчимиз Олимжон Набиев россиялик Евгений Деревенсковни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳамюртимиз Давид Багриновский мезбонлар вакили Кирил Кистановни 6:2, 6:4 ҳисобида енгди.

Шунингдек, халқаро турнирда Максим Шин, Иброҳимжон Уринов, Одил Каримов, Азизбек Ниёзов, Исфандиёр Маҳмудов каби истеъдодли теннисчиларимиз яккалик ва жуфтлик баҳсларида иштирок этмоқда.

"Биз бу ерга фақат ғалаба учун ташриф буюрдик. Тўғри мусобақада бир-қатор кучли теннисчилар бор аммо менинг мақсадим бош совринни қўлга киритиш. Бу учун бор куч ғайратимни ишга соламан", - дейди Олимжон Набиев.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!