Оливер Кан Алиссонни Нойердан кучлироқ деб айтди

Германиялик афсонавий дарвозабон Оливер Кан  Мануэль Нойер ("Бавари") ва Алиссон Бекерни ("Ливерпуль") ўзаро таққослади.

Унинг сўзларига кўра бразилиялик посбон айни дамда германиялик ҳамкасбидан кучлироқ ўйин кўрсатмоқда. Каннинг фикрича Нойер ўтган мавсум олган жиддий жароҳатидан сўнг ҳали ҳам ўзига кела олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси нимчорак финалида “Ливерпуль” ва “Бавария” ўзаро куч синашади.