Оливер Кан Бундеслигада "Бавария"га рақобатчи жамоалар йўқ деб ҳисоблайди

Германия терма жамоаси ҳамда “Бавария” клуби собиқ посбони Оливер Каннинг фикрича мюнхенликлар Бундеслиганинг янги мавсумида ҳам ҳеч қандан қаршиликка дуч келишмайди ва чемпионликни қўлга киритишади.

“Мен мавсум сўнггида “Бавария”нинг яна чемпион бўлишига ҳеч қандай шубҳа қилмайман. Мавсум давомида қайси жамоа “Бавария”ни таъқиб этиши мумкин? Балким “Боруссия”Д, балким “Лейпциг” ёки “Хоффенхайм”, - дейди Кан Kicker нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Швейцария терма жамоаси собиқ бош мураббийи  Оттмар Хитцфельд янги мавсумда “Бавария”га Дортмунднинг “Боруссия” клуби жиддий рақобат кўрсатиши мумкинлиги ҳақида айтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!