Олий лига: 16-тур рамзий терма жамоаси (Фото)
Ads

 

Хабарингиз бор, 5-7 август кунлари олий лига 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Уч кун давом этган баҳсларда бир қатор футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Кимдир яхши ўйнади, баъзилар эса ўз голлари орқали жамоасига ёрдам берди. Яна аксарият футболчилар эса шерикларини қулай вазиятларга олиб чиқди.

“Қизилқум” – “Пахтакор” учрашувига энг кўп томошабин ташриф буюрди, “Обод”дан антирекорд

SPORTS.uz интернет ахборот портали мазкур турда юқоридаги хусусиятларни ўзида жамлай олган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.

Қуйида SPORTS.uz талқини бўйича 16-тур рамзий терма жамоаси билан танишишингиз мумкин:

Дарвозабон: Асилбек Амонов “Навбаҳор”.

Ҳимоячилар: Игорь Голбан “Насаф”, Аббос Махсталиев “Навбаҳор”, Руслан Мелзеддинов “Шўртан”.

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров “Бунёдкор”, Отабек Зокиров “Қизилқум”, Садриддин Абдуллаев “Локомотив”, Абдуллоҳ Олимов “Машъал”.

Ҳужумчилар: Драган Черан “Насаф”, Зоҳид Абдуллаев “Металлург”, Мўйдин Мамазулумов “Нефтчи”.