Олий лига: 27-тур рамзий терма жамоаси (Фото)
Ads

Хабарингиз бор, 3-4 ноябрь кунлари олий лига 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор натижалар қайд этилди. Қолаверса, ушбу турда кўплаб футболчилар ўзларини кўрсата олишди. Биз эса одатга кўра турнинг энг яхши ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқдик.

Тур сенсацияси “Бунёдкор” стадионида қайд этилди, энг кўп томошабин яна Бухорода

Қуйида SPORTS.uz сайти талқини бўйича олий лига 27-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:

Дарвозабон: Игнатий Нестеров “Локомотив

Ҳимоячилар: Аднан Ораховац “Динамо”, Рустамжон Ашурматов “Бунёдкор”, Марко Симич “Пахтакор”, Мурод Холмуҳамедов “Қўқон-1912”.

Ярим ҳимоячилар: Азизбек Турғунбоев “Навбаҳор”, Самандар Шодмонов “Қизилқум”, Аъзам Алиев “Навбаҳор”, Суҳроб Бердиев “Қўқон-1912”.

Ҳужумчилар: Воҳид Шодиев “Бунёдкор”, Ивор Вайцер “Бухоро”.