Олий лига. Биринчи давра рамзий терма жамоаси (Фото)
Ads

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин олий лига биринчи давра ўйинлари якунланди. Ушбу давр мобайнида бир қатор кутилган ва садосифий натижалар қайд этилди. Шу билан бирга учрашувларда ўзини кўрсата олган футболчилар ҳам етарлича топилади.

SPORTS.uz интернет ахборот портали эса анъанага мувофиқ биринчи давра рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Демак, SPORTS.uz  талқинига кўра биринчи давра рамзий терма жамоасидан “Локомотив” ва “Насаф”дан 3тадан, “Қўқон-1912”дан 2та, “Сўғдиёна”, “Навбаҳор”, “Бунёдкор”дан 1тадан ўйинчи ўрин олди.   

Дарвозабон: Игнатий Нестеров “Локомотив”.

Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳамедов “Қўқон-1912”, Шерзод Аъзамов “Насаф”, Акмал Шораҳмедов “Насаф”, Акрамжон Комилов “Бунёдкор”.

Ярим ҳимоячилар: Ойбек Қиличев “Навбаҳор”, Санжар Рашидов “Сўғдиёна”, Жалолиддин Машарипов “Локомотив”.

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев “Локомотив”, Суҳроб Бердиев “Қўқон-1912”, Драган Черан “Насаф”.