Олий Лига назоратчи ва ҳакамлари учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этилади

2 июль куни Ўзбекистон Биринчилигида фаолият олиб борадиган ҳакамлар ва назоратчилар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Семинар давомида ҳакамлар жисмоний тайёргарлик бўйича тест топшириб, ўйин эпизодлари бўйича бир қатор қўлланмалар муҳокама қилди.

Шунингдек, худди шундай семинар Олий Лигада фаолият кўрсатадиган ҳакамлар ва назоратчилар учун ҳам ташкил қилинади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди. 

Режага кўра, 6 июль куни Олий Лигада фаолият кўрсатадиган назоратчилар учун видеосеминар ташкил қилинса, 7 июль куни ҳакамлар учун машғулотлар ўтказилади.

Унда ҳакамлар соат 07:30 дан бошлаб жисмоний тайёргарлик бўйича тест топширади, соат 13:30 дан эса видеоэпизодлар ёрдамида футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилади.

Ушбу семинарларда барча турдаги ОАВ ходимлари иштирок этишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!