Олий Лига: Сўнгги турда ҳам бухоролик мухлисларга етадигани топилмади

22-23 ноябрь кунлари Олий Лига 30-тур ўйинлари ўтказилди.

Бу турда Олий Лигада жон сақлаб қоладиганлар ўзаро тўқнаш келишди. Биринчи Лигага бир оёғи билан “қадам” қўйиб турган “Андижон” – “Навбаҳор” куч синашди. Эътиборлиси, андижонликлар наманганликларни мағлуб этишган бўлсаларда, 1:0 ҳисоби Олий Лигада қолишлари учун етарликча бўлмади.

“Обод” эса сафарда “Пахтакор” билан дуранг ўйнаб Олий Лигада жон сақлаб қолишни уддалади. Қолган поғоналарда эса бир тур аввал барчаси ҳал бўлганди.

30-тур ўйинларини томоша қилиш учун стадионларга жами 17654 киши келган. Ҳар бир учрашувга ўртача 2206 мухлис тўғри келади. 

Доимгиде, бу турда энг кўп томошабин бухородаги ўйинга йиғилди. Унда “Бухоро” – “Шўртан” қарама-қаршилиги кузатилди. Ушбу беллашувни 6253 ишқибоз бевосита стадиондан кузатиб борди.

Энг кам томошабин “Пахтакор” – “Обод” баҳсига жамланган. Мазкур ўйинни 352 нафар ишқибоз стадионда кўриш учун келган.

Тошкент дербиси ҳисобланган "Бунёдкор" - "Локомотив" беллашувига 507 мухлис ташриф буюрди. 

Ҳал қилувчи ўйин “Андижон” – “Навбаҳор” Водий дербисини 1528 ишқибоз стадиондан кузатди.

Қуйида ушбу тур ўйинларига келган мухлислар сони билан танишишингиз мумкин.  

«Бухоро» (Бухоро) – «Шўртан» (Ғузор) – 3:1. 6253 Томошабин.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 2:1. 4204 Томошабин.

«Қизилқум» (Навоий) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 3:1. 3297 Томошабин.

«Андижан» (Андижан) – «Навбахор» (Наманган) – 1:0. 1528 Томошабин.

«Насаф» (Қарши) – «Машъал» (Муборак) – 2:0. 1001 Томошабин.

«Металлург» (Бекобод) – «Нефтчи» (Фарғона) – 1:0. 512 Томошабин.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент) – 0:1. 507 Томошабин.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Обод» (Тошкент) – 1:1. 352 Томошабин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!