Олий Лига учрашувлари интернетда онлайн трансляция қилинади
Ads

 

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Швейцариянинг “Empower Sports” компанияси билан ҳамкорликда Олий Лига учрашувларини тўғридан-тўғри Mycujoo.tv сайтида трансляция қилиш бўйича шартнома имзоланди.  

Ўйинларни онлайн трансляция қилиш бўйича Олий Лига клублари вакилларига тегишли семинар ҳам ўтказилиб, трансляция учун барча керакли қўрилмалар – камера, телефон ва роутерлар топширилди.

Эртага, 5 август куни Олий Лига иккинчи даврасига старт берилади. 16-турдан ўрин олган учта учрашув Mycujoo.tv сайтида тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Қуйида онлайн намойиш этиладиган ўйинларнинг Mycujoo.tv сайтидаги ҳаволаси келтирилган. 

5 август, шанба

19:00  “Олмалиқ” – “Бухоро” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=7701

6 август, якшанба

19:30  “Насаф” – “Қўқон-1912” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=7703

19:00  “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=7827

7 август, душанба

19:30  “Локомотив” – “Машъал” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=7705