"Олмалиқ" - "Сўғдиёна" учрашувидан фоторепортаж

Куни кеча Олмалиқ шаҳридаги “ОКМК” стадионида Олий Лига 18-туридан ўрин олга баҳслар доирасида “Олмалиқ” ўз майдйонида “Сўғдиёна” ни қабул қилди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Даставвал, Владислав Касминин ҳисобни очди. 32-дақиқада эса Зафар Полвонов ҳисобни мустаҳкамлади. Иккинчи бўлим аввалида эса Валентин Коваленко мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини эса Санжар Рашидов бехато бажарди ва ҳисобни қисқартирди.

Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва “Олмалиқ” иккинчи даврадаги ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди. Қуйида ушбу учрашувдан тайёрланган фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!