“Олмалиқ” Белоруссия клубини мағлуб этди

 

Кеча “Олмалиқ” жамоаси Белоруссия олий лигаси вакили "Нафтан" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Мазкур баҳсда Виктор Кумиков машғулотларда иштирок этаётган барча футболчига имконият берди. Ўйин анча қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтди. Ўйин давомида футболчилар рақибдан ҳар томонлама устунликка эришишди. Учрашувда илк голга "Олмалиқ"нинг янги вакили Зафар Полвонов муаллифлик қилди. У Камоллиддин Мурзоев томонидан ошириб берилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлади. Орадан кўп ўтмай Полвонов Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровга ҳисобни 2:0 кўринишга келтиришига кўмаклашди.

Иккинчи таймда жамоа аъзолари кўплаб голли вазиятлардан унумли фойдалана олишмади.

Ўйин давомида ҳар бир футболчининг айни дамдаги тайёргарлик даражаси синовдан ўтказилди.

Ўртоқлик учрашуви.

"Олмалиқ" - "Нафтан" (Новополоцк) 2:0

Голлар: Зафар Полвонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров

"Олмалиқ" таркиби: Хуршид Ходжаев, Раҳматулло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Ислом Иномов, Шоҳназар Норбеков, Игорь Йелич, Дилшод Жўраев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Камолиддин Мурзоев, Зафар Полвонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Низомиддин Зиёвутдинов, Вусал Магеррамов, Азиз Суюнов, Хуршид Мухторов, Шахбоз Умаров, Лутфулла Тўраев, Фарҳод Мусабеков, Шота Григалашвили, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Санжар Рихсибоев, Виктор Клишин, Фарҳод Тожиев, Муҳаммад Исаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!