“Олмалиқ” ўз майдонида “Бухоро” билан дуранг ўйнади

Ҳозиргина Олмалиқ шаҳридаги “ОКМК” стадионида Олий Лига 16-туридан ўрин олган “Олмалиқ” – “Бухоро” ўйини ўз ниҳоясига етди.

35-дақиқада мезбонлар футболчиси Игорь Елич пенальтини кўкка совурди.

70-дақиқада “Бухоро” ҳужумчиси Иван Нагаев ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Учрашув сўнггида Равшан Эрматов “Бухоро” дарвозаси томон яна пенальти берлгилади. Бу сафар 11 метрлик нуқтага яқинлашган заҳирадан тушган Шота Григалашвили зарбада адашмади ва мувозанатни тенглаштирди хамда жамоасига 1 очкони олиб берди.

Олий Лига. 16-тур

“Олмалиқ”- “Бухоро” 1:1

19.00 “Олмалиқ” – “Бухоро” 1:1 #Тугади

Гол: Шота Григалашвили(90 пенальтидан) - Иван Нагаев(76)

Амалга оширилмаган пенальти: Игорь Йелич(36)

"Олмалик ": Акбар Тураев, Дилшод Жураев(Шота Григалашвили 74), Шохназар Норбеков(Виктор Клишин 73), Камолиддин Мурзоев, Шавкат Муллажонов, Ислом Иномов, Зафар Полвонов, Рахматулло Бердимуродов, Санжар Рихсибоев(Лутфулла Тўраев 75), Игорь Йелич, Владислав Касминин.

Заҳира: Низомиддин Зиевутдинов, Фарход Мусабеков, Гулом Хайдар Гуломов, Хуршид Мухторов.

"Бухоро": Акмал Турсунбоев, Бобир Омонов, Ивор Вайцер(Алишер Саноев), Саньат Шихов, Артём Филипосян, Роббим Хасанов, Владимир Баенко, Алишер Саматов, Тохир Шамситдинов, Иван Нагаев(Азамат Алланиёзов 76), Жавохир Кахрамонов(Эргаш Исмоилов 82).

Заҳира: Мухиддин Худоеров, Нозим Умуров, Бахриддин Вахобов, Зохир Пиримов.

Огоҳлантиришлар: Тохир Шамситдинов(4), Ислом Иномов(10), Алишер Саматов(10), Ивор Вайцер(35), Иван Нагаев(45), Игорь Елич(81), Шавкат Муллажонов(86).