Парижда бўлиб ўтаётган маросимда АҚШ аёллар терма жамоаси етакчиси Меган Рапино йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди.

Ушбу мукофот учун Рапионодан ташқари, Алекс Морган ва Люси Бронз ҳам даъвогарлик қилишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Рапино ФИФА томонидан тақим этиладиган йилнинг энг яхшиси "The Best" совринини ҳам қўлга киритган эди.

Бироздан сўнг, эркаклар орасида ҳам йилнинг энг яхши футболчиси номи эълон қилинади.