Омади юришмаётган Моуриньонинг ўрнига ким келиши мумкин?
Ads

Португалиялик мураббий «Олд Траффорд»да «Тоттенхем»га қарши учрашувда енгилди ва жамоаси билан клуб тарихидаги энг ёмон дебютлардан бирини ўтказди. Бир қатор футбол экспертлари «ўзгача» мураббий бу кетишда клубдаги лавозимини йўқотиб қўяди, деган фикрда. Goal нашри Жозе Моуриньо ўрнига келиши мумкин бўлган мураббийларни таҳлил қилди.

Англиянинг собиқ ҳужумчиси Крис Саттон Моуриньонинг клубдаги келажаги сўроқ остида бўлишини айтган илк экспертлардан бири бўлди.

«Бу кетишда «Манчестер Юнайтед» қаергача боради, Моуриньочи? Менимча Моуриньонинг интиҳоси яқинлашмоқда» – дея интервью берди.

Қуйида унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган баъзи мураббийлар билан танишинг:

Зинедин Зидан

Клуб раҳбарияти ва мухлислари орасида фаворит сифатида Зидан бормоқда. Франциялик мутахассис май ойида «Реал»ни қаторасига учинчи марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айлантирганидан кейин Мадрид клуби бошқарувидан кетган эди.

Унинг Европа яшил майдонларида эришган ютуқларига қарамай, мадридликлар раҳбарияти унинг тактик иқтидори чегарланганлиги, мураббийлик қобилияти етарли эмаслиги ва кўпроқ Кубокларни ютадиган мутахассисга айланиб қолгани сабаб қилиб кўрсатилди.

Шунга қарамай, Зидан учун катта ноҳақлик қилинмоқда, у 2016-17-йилги мавсумда Ла Лигани ҳам ютган эди. У ўз фаолияти давомида бир қатор тажрибалар ўтказиб кўрди ва таркиб борасида катта таваккалларга қўл урди. Унинг клуб бошқарувидаги сўнгги мавсумида Асенсио ва Лукас Васкеслар самара кўрсата бошлаган эди.

Жаҳон футболининг айни вақтдаги кўзга кўринган мураббийи «Олд Траффорд»да ҳам ўзини кўрсата олиши ва жамоани бирлик ва ишонч сари қайта йўллай олиши мумкин.

Маурицио Почеттино

Душанба кунги учрашувда талаба устозга айланганини кўрсатиб қўйди. 2016-йилда Луи Ван Гал ўрнига Почеттинони танламасдан Моуриньони танлашганига баъзи клуб мутасаддилари ачина бошлаган бўлса ажаб эмас.

Бу вақт ичида аргентиналик мутахассис энг яхши ёш мураббийлардан бирига айланиб улгурди.

У томон ёғдиралаётган танқидларнинг асосий сабаби шуки у ҳозиргача бирорта муҳим совринга эга чиққани йўқ. Аммо «тақачилар» айни вақтда Чемпионлар Лигасида курашаётган ва юлдузликка даъво қилувчи жамоага айланган.

Ўтган мавсумда унинг жамоаси кимсан «Реал»ни мағлуб этди. Гарчи якунда қуруқ қўл билан қолган бўлсада, унинг мадридликларни қай йўсинда ютгани эътиборга сазовор.

Бироқ, бир саволга жавоб топиш қийин: Почеттино энди «Тоттенхем»ни ташлаб «Манчестер Юнайтед»га ўтишга рози бўлармикин?

Лоран Блан

Моуриньо икки йил аввал «Олд Траффорд»га ўтиш арафасида Блан тимсолида қаттиқ босим остида қолган эди. Хабарларга кўра, МЮнинг собиқ ҳимоячиси «Интер»да Франк Де Бурнинг ўрнини эгаллаши мумкин экан.

Блан ҳозирча мураббийлик фаолиятини қайта тиклаганича йўқ. У қизиқарли таклифларни кутмоқда. МЮ эса франциялик мутахассис учун айни шундай таклиф бўлиши аниқ.

Бланнинг ўйинни ўқий олиш қобилияти мукаммаллиги сабаб мураббийлик фаолиятининг дастлабки йилидаёқ «Бордо» билан катта муваффақиятга эришганди. 2008-09-йилги мавсумда у жамоасини 1 Лига чемпионига айлантирди.

Блан кейинчалик Чемпионлар Лигасида натижага эриша олмаётгани сабаб «ПСЖ» бошқарувидан кетган эди.

Лоран Блан Англияда узоқ муддат футболдан четда қолаётгани учун эмас, ундаги ақл, совуққонлик ва босиқлик хислатлари «туманли Альбион»даги фаолияти омадли чиқишига асосий сабаблардир.

Раян Гиггз

Гиггзнинг севимли жамоасининг навбатдаги мураббийига айланиш имконияти ушбу рўйхатда паст баҳоланмоқда.

Албатта, ярим ҳимоячи «Олд Траффорд» афсонаси, у «қизил иблислар» сафида фаолиятининг тўлиқ – 24 йилини ушбу клубда ўтказди. Бу вақт оралиғида 13 марта Премьер Лига ва икки бора Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқди.

Боз устига уни клуб мухлислари ҳамон ардоқлайди.

Унинг МЮ бошқарувига келмаслигини кўрсатувчи бир қатор факторлар бор. Аввало у январь ойидагина Уэльс термасини қабул қилган. Қисқа вақт фаолияти ичида бошлаган ишини ташламаслиги мумкин.

Бундан ташқари у 2013-14-йилги мавсумда Девид Мойес истеъфосидан олдин клуб бошқарувида ўзини синаб кўрганди. Атиги тўртта учрашув ўтказган бўлсада, у катта босим остида қолганини таъкидлаган эди. Энди эса тўрт йил ўтгач у мураббийлик қобилиятини бажаришга киришди.

Мухлислар Гиггзни клуб бошқарувида кўришдан хурсанд бўлишлари аниқ, бироқ уларда Гиггзнинг мураббийлик қобилиятига шубҳалари ҳам борлиги, рост.