Омадсиз жентелменлар. Кубок юта олмаган 10 та энг омадсиз мураббий
1. Маурисио Почеттино
47 ёшли Почеттино 2009 йилдан буён мураббийлик қилиб келади. У мураббийлик фаолиятини ўзининг собиқ жамоаси “Эспаньол”да бошлаган мураббий, Каталон жамоасини Ла Лигадан “учиб” кетиб қолишдан сақлаган. 2013 йилда эса у АПЛга ўтиб олиб, “Саутгемптон” бошқарувини қўлга олди.
Маурисио ўзи билан бирга ҳайратомус ўйинлар олиб кирган ва кейинчалик АПЛнинг энг олди жамоалари ўртасида “талаш” бўлган ўйинчиларни тарбиялаган. 2013/14 мавсум нафақат Почеттино, балки бутун жамоа учун омадли келди. Пабло Освалдонинг келиши муносабати билан кучайган ва Рики Ламберт, Жей Родригес, Адам Лаллана каби кучли ҳужум қатламига эга бўлган мазкур “оила” 38 ўйиндан 15 тасида ғалаба қозониб, клуб тарихидаги АПЛда энг яхши кўрсаткични қўлга киритди – 56 балл ва натижада 8-ўринни қўлга киритишга эришди.
Маурисио 2014 йилнинг 27 май куни Лондон клуби “Тоттенхем” билан беш йиллик шартнома имзолади. “Шпорлар” бошқарув кенгаши раиси Дэниел Леви Почеттино ҳақида қуйидаги таърифни келтирди:
“У ҳар бир ўйинчини индивидуал тарзда ривожлантира олишини, шу билан бирга жамоа руҳини кўтариб, ғолибликка бир вақтда йўналтиришини исботлай олган. Бизнинг таркибимиз – иқтидорли ўйинчилардан ташкил топган бўлиб, Маурисио кейинги мавсумда улар билан ишлашга улкан иштиёқ билдирди”.
Беш йил мазкур жамоада етакчилик қилган даври мобайнида, аргентиналик мураббий 2014/15 мавсумнинг Лига кубоги финали ва ЕЧЛ финалига йўл олиб, 0:2 ҳисоб билан “Ливерпулга” мағлуб бўлди.
Шунга қарамасдан, Почеттинонинг қўллари “бўш” эмас. Лондон шаҳрида 2 март куни London Football Awards маросими бўлиб ўтди ва мазкур тантанада “Тоттенхем” етакчиси Маурисио Почеттино энг яхши мураббий деб топилди. Сон Хён Минга эса энг яхши футболчи соврини тегди.
Почеттино ўз нутқида мукофоти ҳақида ҳазиломус фикрини билдирди: “Ниҳоят кубок ютдим”.
Аммо яқин келажакда ушбу мураббий, “Тоттенхем” билан бўлмаса-да, Европанинг бошқа бирор топ-клуби билан, кубок қўлга киритишига ишонишимиз мумкин.
2. Сэм Эллардайс
“Катта Сэм”нинг карьераси давомида АПЛнинг 12 клубини бошқарганига қарамай, у “Болтон”даги “ҳукмронлик даври”га келибгина машҳур бўлди. Эллардайс ўзига ҳос оригиналлиги билан ажралиб туради ва ҳеч қачон ўзини буюк мураббийлар қаторига киритмайди, аксинча, айнан буюк мураббийларни икки гуруҳга ажратади: Биринчи гуруҳ – рақибни тўғри баҳоловчи ва жамоани уларга қараб “созловчи” жамоа “хўжайинлар”и. Бундайларга мисол қилиб, Жозе Моуриньо ва Алекс Фергюсонни келтирган.
Эллердайснинг фикрига кўра икккинчи гуруҳ – рақибга ҳеч қачон мослашмайдиган ва ўз футболини ўйнайдиган мураббийлардир. Бу гуруҳга Рожерс ва Пеллегринини мисол қилиб келтирган. Ўзининг ҳақиқий кубогини 2016 йилда ютиб олиши мумкинлигига қарамай, Словакия терма жамоасига қарши ўйинда ғалаба қозонгандан сўнг, жанжаллар билан ишдан бўшатилган эди. У журналистлар томонидан қўйилган тузоқларга лаққа тушиб қолди. Машҳур The Telegraph газетаси ҳодимлари Эллердайснинг асл мақсадларини билиш мақсадида ишга киришдилар ва “Катта Сэм” ноқонуний трансфер орқали пул топишга қариши эмаслигини аниқладилар. Қизиқувчан мухбирлар мураббийга ўзларини Осиё компаниясининг ҳодимлари сифатида таништирдилар ва ўйинчилар ҳуқуқларига қизиқиш билдирдилар.
Ҳайратланарлиси, Сэм йилига 400 минг фунт эвазига уларга ёрдам қўлини чўзишга розилик билдирди. У очиқчасига қандай қилиб янги футбол бўйича қонун нормасини четлаб ўтиш мумкинлигини “бизнесменлар”га айтиб берди. Бу ҳодисалардан сўнг унинг ишдан бўшатилиши ҳақидаги қарор Англия футбол ассоциацияси томонидан кўп муҳокама қилинди ва мазкур ҳолат миллий терма жамоа мураббийи учун енгилроқ қилиб айтганда нотўғри деб баҳоланди.
Эллердайснинг сўнгги клуби “Эвертон” бўлиб, у ердан 2018 йилда ҳайдалди.
3. Жан Перо Гасперини
Ўйинчи сифатида ўз фаолиятини тугатган Гасперини, “Ювентус”нинг ёшлар жамоасида мураббийлик қила бошлади. Илк профессионал клуби эса “Кротон” бўлиб, у ерда 3 йил иш олиб борган. Кейинги жамоалари “Женоа”, “Интер”, “Палермо” бўлиб, фақатгина “Атланта”да мураббийлик қилган даврида машҳурликка эришган. 2016 йилда бош мураббийлик лавозимига кўтарилгач, 3 йил давомида клуб еврокубокларда иштирок этди. 18/19 мавсумида жамоа энг юқори натижаларга эриша олди: Италия чемпионатида 3-ўринни эгаллади, кубок финалига чиқди, аммо “Лацио” уни мағлубиятга учратди. Кубок эса орзулигича қолиб кетди…
4. Синиша Михайлович
Машҳур Болқон футболчиси 2005/06 мавсумда карьерасига нуқта қўйгач, Роберто Манчинининг “Интер”да ёрдамчиси бўлиш таклифини қабул қилди. Икки йилдан сўнг “Болоня” бош мураббийи этиб тайинланди. Кейинчалик “Катания”, “Фиорентина” ва ҳаттоки Сербия терма жамоаси билан ҳам ишлади. Михайлович учун асосий муваффаққиятни “Сампдория” билан Европа лигасига чиқиши олиб келди. Серб учун ҳақиқий обрўни “Милан” олиб келиши мумкин эди, аммо у ерда кўпга қолмасдан, қониқарсиз натижалар сабабли ишдан бўшатилди. Эндиликда Синиша, биргаликда А серияда 14-ўринни эгаллаган “Болоня”га мураббийлик қилмоқда.
5. Марк Хюз
Яхши ўйинчи бироқ яхши мураббий бўла олмаган Марк Хюз ҳикояси. Маркнинг футболчилик фаолияти гуллаб яшнади. У тўп сурган жамоалар қаторидан “Манчестер Юнайтед”, “Барcелона”, “Челси” каби клублар ўрин эгаллади. Футболчи сифатида икки маротаба АПЛ, Англия кубоги, Англия Лига кубоги ва кўплаб бошқа совринларга эриша олган. Аммо мураббий сифатида бирор бир ютуғи, афсуски. 19 йиллик фаолиятидаги ягона топ-клуб “Манчестер Cити” бўлди холос, бироқ бу жамоа билан ҳам бирор ютуққа эриша олмади. Мазкур клубдан ишдан бўшатилгандан сўнг Марк Хюз клуб президентидан яна бир имкониятга ҳақли эканлигини айтиб, аразлаб қолди.
“Клубда ўз мақсадларимни амалга оширишимга имкон берилмаганидан жуда ҳам қаттиқ ранжидим. Мавсум олдидан клуб эгалари билан аниқ мақсад қўйиб олган эдик – тахминан 70 очко ва олтинчи ўрин. Мен бу ҳақида футболчилар билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам эълон қилганман ва барча олдимизда турган мақсадга эришиш учун қандай масалаларни ҳал қилишимиз лозимлигини билар эди.”
Албатта, барча ҳодим ва ўйинчилар бунданда катта марраларни истайди, аммо ишдан четлатилган чоғимда, биз, айнан олтинчи ўринда эдик. Яқиндагина биз “Арсенал” ва “Челси”ни яхши услубда мағлубиятга учратган эдик”.
Марк учун сўнгги клуб “Саутгемптон” бўлди ва унинг бошчилигида жамоа клуб тарихидаги энг паст кўрсаткичга эришди.
6. Роберто Донадони
Италия терма жамоасида 17 рақами бахтсиз рақам эканлигининг асосий сабабчиси бўлмиш машҳур италян футболчиси. У футболчилик фаолиятини тугатгач, “Женоа”, “Наполи”, “Ливорно”, “Кальяри”, “Парма” ва “Болонья” жамоаларида мураббий бўлиб ишлади. Аммо у Италия терма жамоасида мураббий сифатида карьерасининг энг чўққисига чиқди. Бироқ 2008 йилги Европа чемпионатида чорак финалга етиб келган “Скуадра Адзурра” пеналтилар сериясида Испанияга ютқазиб қўйган эди.
7. Жампьеро Вентура
Фаолияти давомида Италиянинг 21 та клубида, шулар қаторида, “Сампадория”, “Наполи” ва “Торино”да мураббийлик қилган 71 ёшли мутахассис. Ўзининг ютуқсиз “серияси” давомида Италия терма жамоасини 2018 йил Жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмаганлиги билан машҳур бўлди ва бутун бошли Италияни шарманда қилди. Шундан сўнг у истефога чиқарилди ва “Кьево”да мураббийлик курсисига ўтирди. Аммо у ерда ҳам омадсизлик Вентурани тарк этмади ва 4 тагина ўйиндан (шулардан 3 тасида мағлубият, 1 таси дурранг) сўнг у ердан ҳам ҳайдалди.
8. Женнаро Гаттузо
Гаттузони мураббий сифатида тасаввур қилиш қийин эди, аммо 2013 йилда футболчи сифатида қанчалик яхши бўлса, мураббий сифатида ҳам профессионал бўлишини исботламоқчи бўлди. У Швейцариянинг “Сьон” клубида мураббий сифатида иш бошлади. Бундан сўнг “Палермо”, “ОФИ” ва “Пиза” жамоаларида ҳам мураббийлик қилди. 2017 йилнинг ёзида “Милан”нинг ёшлар клубига келган ва ноябр ойидаёқ ўзининг миланликларнинг асосий жамоасини бошқара бошлади.
Аммо ЕЧЛга чиқиш имконияти катталигига қарамай “Милан” ютуққа эриша олмади ва чемрионатни 5-ўринда якунлади. Мавсум тугагач, Гаттузо ишдан бўшаш ҳақидаги ариза билан чиқди. Унинг мураббийлик фаолияти баланд чўққиларни забд этмаган бўлса-да, кўплаб мухлисларнинг қалбида қолишига шубҳа бўлмаса керак.
“Бу мен учун оғир қарор бўлса-да, мен барчасини тубдан ўйлаб чиқдим. Мен “Милан”дан кетишга қарор қилдим. Қийин бўлса-да, керакли чора.”
“Айнан қайсидир вазият эмас, балки 18 ой давомидаги ҳолат ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди”.
9. Гаджи Гаджиев
Мураббийлик фаолиятининг бошларида у СССР, МДҲ ва Россия миллий терма жамоаларида ёрдамчи мураббий эди. 1999 йилда бир уринишдаёқ махачкалаликларни юқори дивизионга олиб чиқиб, 4-ўрнни эгаллади. Кубок қўлга киритишнинг ҳақиқий имконияти Сулейман Керимов даврида “Анжи” билан бўлган. Ўша пайтда 11/12 мавсумида жамоага Самюэль Это’о, Юрий Жирков, Балаж Жужак ва бошқа кўплаб машҳур юлдузлар қабул қилинганди, аммо Гаджи Гаджиев 2011 йилнинг 29 сентабрида ўз лавозимидан четлаштирилган эди.
“Анжи”дан исте`фога чиққанидан сўнг футболни фақатгина четдан кузатди. 2013 йилнинг қишида «Крилья Советов»га бошчилик қилди ва жамоа билан чемпионатда жон сақлаб қолишни уддалади. Охирги иш ўрни эса “Амкар” бўлди.
10. Юлиан Нагелсманн
31 ёшли Нагелсманн янги авлод мураббийлари ичида энг истиқболли мураббийлардан бири ҳисобланади. 2016 йилнинг февралидан бошлаб ёш мутахассис “Хоффенхайм”га бошчилик қила бошлади ва жамоани ЕЧЛга олиб чиқди. 2017 йилда у Германиянинг энг яхши мураббийи совринига эга бўлди. Ўтган мавсумда “Хоффенхайм” Бундеслиганинг энг ажойиб ўйин кўрсатган жамоаларидан бири бўлди. Юлиан эса юқори совринларни кўзлаган ҳолда “РБ Лейпциг”га кўчиб ўтди.
Манба: Sports.ru
Сандра Алиссон таржимаси
Фикрлар