Оммавий ахборот воситалари диққатига!

Пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) мусобақалар тақвимидан жой олган “Тошкент опен – 2018” халқаро турнири 24-29 сентябрь кунлари ўтказилиш ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур мусобақага бағишланган матбуот анжумани  22 сентябрь куни соат 16:00да Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақани ўз нашрларида ёритишни истаган оммавий ахборот воситалари шу куни  аккредитациядан  ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар