Оқгулга Лейпцигдаги кортлар омад келтирмоқда
Ads

Айни кунларда Германиянинг Лейпциг шаҳрида мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи аёллар ўртасидаги турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу турнирни саралашдан бошлаган Оқгул Омонмуродова бугун сўнгги саралаш босқичида мезбонлар вакиласи Каролин Вернерга қарши кортга чиқди. 1 соат 22 дақиқа давом этган баҳсда теннисчимиз 6:3, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Саралашни муваффақиятли якунланган Омонмуродовага илк даврада австралиялик ракетка устаси Изабель Уоллэйз рақиблик қилади. Ушбу қарама-қаршилик эртага бўлиб ўтади.