Ads

Бугун Россия Премьер-лигасида 20-турида ҳамюртимиз Вадим Афонин тўп сурадиган "Оренбург" клуби ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилди. Оренбург шаҳрида кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди.

Афонин 79-дақиқада захирадан майдонга тушди. Мазкур ғалаба натижасида "Оренбург" ҳисобидаги очколар сони 26 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин: