Ўртоқлик ўйини. Жанубий Корея Гондурасни енгди

ФИФА кунлари муносабати билан аксарият терма жамоалар ўзаро ўртоқлик ўйинларини ўтказмоқдалар. Жумладан Россия майдонларида ўтадиган мундиалга тайёргарлик кўраётган Жанубий Корея терма жамоаси бугун Гондурасга қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда кореяликлар Сон Хен Мин ҳамда Мон Сен Минглар томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Шин Тае Йонг шогирдлари ўзларининг навбатдаги ўртоқлик ўйинларини 1 июн санасида Босния ва Герцоговина термасига қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини

Жанубий Корея – Гондурас 2:0

Голлар: Сон Хен Мин (60), Мон Сен Мин (72).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!