Осиё чемпионатидаги иштирок учун АГМК жамоаси 200 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди (Фото)
Ads

Ўзбекистон чемпионатининг 7-тур 6-куни доирасидаги АГМК - "Бунёдкор" учрашувидан олдин олмалиқликлар раҳбарияти Александр Петров бошчилигидаги футзал жамоасининг қитъа чемпионатидаги тарихий натижаси учун совғалар билан тақдирлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

photo_2019-08-25_10-11-35

Клуб тарихида янги саҳифа очиб, Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоа аъзоларининг ҳар бирига раҳбарият томонидан планшет ҳамда умумий жамғармаси 200 миллион бўлган пул мукофоти тақдим этилди. Совғаларни клуб бош директори Мухтор Қурбонов топширди.

photo_2019-08-25_10-11-42

Тақдирлаш маросими аввалида сўзга чиққан АГМК ПФК бош директори Мухтор Қурбонов жамоа намойиш этган ўйин ва натижадан кўнгил тўлгани ва мазкур мусобақа ёш футзалчиларга катта мактаб бўлганини таъкидлаб, келгусида мусобақанинг янада олий ўринлари учун курашиш кераклигини қўшимча қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
25/08/2019 11:28
Umumiy agmkaga qancha pul tegipdi ochlda shu xaqidayam yozinglar sports.uz
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
25/08/2019 11:02
яна камига планшет билан алдашган
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
25/08/2019 11:02
бутун жамоа учун 200 мллион кам.