Осиё кубоги. Ҳиндистон Ўзбекистоннинг натижасини такрорлади

Кеча мусобақада 3-тур ўйинлари старт олди. Илк турда Таиланд устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришган Ҳиндистон терма жамоаси якунда курашни гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлди.

Иккинчи турда мезбонларга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ҳиндлар кеча Баҳрайнга минимал ҳисобда мағлуб бўлди ва 3 очко билан гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетди.

Эътиборлиси, Осиё кубоги гуруҳ босқичидаги жамоалар сони 4 тага етказилганидан буён турнирни ғалаба билан бошлаган жамоа якунда плей-оффсиз қолиши иккинчи бор кузатилди.

Бунга қадар 1996 йилги қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам турнирни Хитой устидан эришилган ғалаба билан бошлаганига қарамасдан (2:0), келгуси учрашувларда Япония (0:4) ва Сурия(1:2)дан енгилиб, гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Yahyobek
15/01/2019 17:01
Омад