Осиё кубоги ўйинлари “Маҳалла” ва “UzHD” телеканалларида ҳам намойиш этилади

Хабарингиз бор айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. “Спорт” телеканали эса ушбу мусобақани тўлиқ ҳажмда ва барча учрашувларни жонли эфирда мухлислар эътиборига ҳавола этишни режалаштирган.

Телеканал директори Зоҳид Каримовнинг сўзларига кўра гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувлари бир вақтда бошланиши ҳисобга олиб “Спорт” телеканали “Маҳалла” ва “UzHD” телеканаллари билан ҳамкорликда айрим учрашувларни ҳавола этишни режалаштирган.

Демак, ўзбекистонлик мухлислар турнирнинг барча учрашувини жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
zohir_t
06/01/2019 21:16
Mahallada futbolakanda