Осиё кубоги: Ўзбекистон - Уммон учрашувидан фоторепортаж
Биринчи турдан сўнг Япония ва Ўзбекистон термалари ҳисобида 3 очкодан мавжуд
БААда давом этаётган футбол бўйича Осиё кубогини Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба билан бошлади.
"F" гуруҳида вакилларимиз илк турни Уммон термасига қарши ўтказиб, қийинчилик билан сўнгги дақиқаларда ғалаба илиб кетишди.
Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасида Одил Аҳмедов жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, 72-дақиқада Моҳсин Ал-Ҳассани орадаги фарқни йўққа чиқарди. Бироқ Эктор Купернинг бир қатор ўзгаришлари ўз самарасини берди ва Марат Бикмаев ўрнига майдонга тушган Элдор Шомуродов 85-дақиқада ғалаба тўпига муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг биринчи учрашувида Япония термаси Турманистон футболчиларини 3:2 ҳисобида мағлуб қилди.






















































Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар